Ўзбекистон | 18:10 / 24.03.2020
19306
1 дақиқада ўқилади

«Ишлатилган ниқобларни қирқиб ташлаш керак» - Нурмат Отабеков

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков навбатдаги брифинг чоғида чиқиндихоналардан ишлатилган ниқоблар териб олиб кетилаётгани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди. 

«Бу лавҳани мен ҳам кўрдим. Ишлатилган ниқобларни йўқ қилишнинг энг самарали усули ёқиб юборишдир. Агар ёқиб юборишнинг иложи бўлмаса, қирқиб ташлаш керак, токи уни қайта ишлатишнинг иложи бўлмасин», дейди у.

АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда ўтказилган брифинг чоғида Нурмат Отабеков нега вилоятларда ҳам карантин ташкил қилинаётгани тўғрисидаги саволга ҳам жавоб қайтарган.

«Биз синов даврида яшаяпмиз. Вилоятларда ҳам карантин ҳудудлари ташкил этилганига келсак, бу Тошкентда жой қолмаганини билдирмайди. Тошкентда жой бўлиши мумкин, лекин ҳудудларда ҳам худди шу карантин қоидалари амал қилади», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид