Фан-техника | 21:13 / 24.03.2020
45425
4 дақиқада ўқилади

Ucell мактаб ўқувчиларининг мегабайт бериш илтимосини бефарқ қолдирмади

Фото: Ucell

Карантин шароитида мамлакат аҳолиси масофадан туриб ишлаш ва ўқишни давом эттирмоқда, шу билан бирга, интернет ресурсларига эҳтиёж бир неча бор ошди. Ucell кўплаб таълим ва тиббий сайтларга бепул кириш имкониятини очди. Бундан ташқари, рақобатдош нархларда бир қатор янги тарифлар ва хизмат пакетлари жорий этилди.

Kun.uz веб-сайтининг ёш ўқувчилари мамлакатнинг уяли алоқа операторларига уларга мегабайтни қўшиб бериш илтимоси билан мурожаат қилишди. Бу жуда яхши фикр.

Абонентларнинг истакларига биноан, алоқа учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида, барча абонентлар шу ҳафта охирида бепул мегабайт ва дақиқаларни улаш имкониятига эга бўладилар.

Ucell компанияси янада олға борди. Мактаб ўқувчилари, қандай шароитда бўлишидан қатъи назар, Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги кўмагида таълим муассасалари томонидан тайёрланган видео дарслардан фойдаланишлари учун 9 март куни қуйидаги таълим Интернет манбаларига тарифсиз кириш имконияти очилди:

Бундан ташқари, 19 мартдан бошлаб қуйидаги таълим ва тиббий сайтларга чексиз кириш имконияти яратилди:

Шунингдек, coronavirus.uz​ веб-сайтига трафикни ҳисобга олмаган ҳолда кириш очиб қўйилган бўлиб, унда сиз Ўзбекистонда коронавирус ва унинг тарқалишининг олдини олиш бўйича объектив ва ҳаққоний маълумотларни олишингиз мумкин.

Ҳозирда сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш ва доимо алоқада қолиш жуда муҳим. Шу боисдан, Ucell мобил оператори максимал қулай алоқа учун бир қатор хизматларни тайёрлади.

2020 йил 3 мартдан 31 мартгача - Special ва Active тариф линиялари абонентлари учун «Интернет-совға» хизмати 50% чегирма билан тақдим этилади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. 2020 йил апрель ойидан бошлаб Special ва Active тарифларда кўпроқ дақиқа, мегабайт ва гигабайтлар бўлади, нархлар эса ўзгармайди.

Ucell компанияси ўз абонентларига яна бир таклифни тақдим этди. 13.03.2020 дан 31.03 2020 гача «Наврўз 2020» хизматига уланиб, абонентлар 2020 СМС-хабарлар, Ўзбекистон бўйича 2020 дақиқага эга бўлишади ва уч кун давомида 2020 МБ интернетни 2020 сўм эвазига сотиб олишлари мумкин бўлади. Мазкур акциянинг оммабоплиги сабаб уни 2020 йил май ойининг охиригача узайтириш режалаштирилган.

Интернетда нафақат иш ва ўқиш, балки музейлар, концертлар, опералар ва ҳатто ҳайвонот боғларига ҳам онлайн ташриф буюриш имконияти пайдо бўлди. Карантин пайтида бўш вақтни самарали ва фойдали ўтказиш учун янги COSMO тариф режалари ишга туширилди. Ойлик тўлови 16 мингдан 28 минг сўмгача бўлган тарифда қўнғироқлар ва Интернет, YouTubeдаги трафик, ижтимоий тармоқлар ва тезкор хабарлар, шунингдек қўшимча хизматлардан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, атиги 22 минг сўмга чексиз «Учар Интернет» тарифи ҳам ишга туширилди.

Биз Ucell томонидан жорий этилган замонавий технологиялар ёрдамида ҳаётнинг энг яхши сифати ҳамма жойда ва ҳамма учун фойдали бўлишини таъминлашга интиламиз ва ҳар қандай вазиятда ҳам ёрдам беришга тайёрмиз. Дунё оила билан вақт ўтказиш учун ажойиб имкониятга эга бўлди. Ва ниҳоят, ҳар доим етарли вақт бўлмаган нарсаларга улгуриш, ўз-ўзини ривожлантириш ва соғлиқ қайғуриш имконияти туғилди. Сиз нима деб ўйлайсиз?

«COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси)

Мавзуга оид