19:32 / 24.03.2020
7084

Евроиттифоқ мамлакатларига киришга қўйилган чеклов узайтирилиши мумкин

Коронавирус тарқалиши сабабли ЕИ мамлакатлари 18 март куни учинчи давлатлар фуқароларининг Евроиттифоқ ҳудудига зарур бўлмаган сафарларини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилганди.

Фото: Reuters

Евроиттифоқ мамлакатлари учинчи давлат фуқароларининг киришларига қўйилган тақиқни коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятдан келиб чиқиб узайтириши мумкин. Бу ҳақда Европа комиссияси расмий вакили Адальбер Янц маълум қилди.

"Дастлаб қарор 30 кунга қабул қилинганди, аммо вазиятнинг ривожланишидан келиб чиқиб узайтирилиши мумкин", - деди Янц.

Унинг қўшимча қилишича, Ирландиядан ташқари, ЕИ давлатлари ва Шенген ҳудуди билан боғланган барча мамлакатлар сафарларни чеклаш тўғрисидаги қарорга амал қилмоқда.

Коронавирус тарқалиши сабабли ЕИ мамлакатлари 18 март куни учинчи давлатлар фуқароларининг Евроиттифоқ ҳудудига зарур бўлмаган сафарларини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилганди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top