Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда ЙТҲ натижасида яна бир инсон бевақт вафот этди
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 24 март куни соат 02:30да Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 6-км.да “Тошкент-Термиз” йўналишида ҳайдовчи Ф.М. “Кобалт” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, у ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи Ш.Қ. бошқарувидаги “Камаз” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиши натижасида ЙТҲ содир бўлган.
Натижада, “Кобалт” русумли транспорт воситасининг йўловчиси А.А. кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан олган тан жароҳатлари сабабли шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан Оқолтин тумани ИИБ ТГ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланганингизда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:35 / 26.05.2026
Наманганда ЙПХ инспекторини уриб кетиб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 6 йилга қамалди
17:16 / 26.05.2026
Белгияда поезд ва мактаб автобуси тўқнашди
20:04 / 25.05.2026