Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона туманида содир бўлган ЙТҲда бир киши қурбон бўлди
Бир нафар йўловчи олган тан жароҳати оғирлиги сабабли воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчиси ва яна бир нафар йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 25 март куни соат 09:30да, Фарғона тумани 4Р-112 “Фарғона ҳалқа” автомобиль йўлининг 222-км.да ҳайдовчи Ф.Ф. “Ласетти” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида, автомобилнинг чап олди шинаси ёрилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, у йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиқдан ўтиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Х.К. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада, “Нексия” русумли транспорт воситаси йўловчиси, 1992 йилда туғилган Б.М. олган тан жароҳати оғирлиги сабабли воқеа жойида вафот этган. “Ласетти” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ф.Ф. ва йўловчиси 1986 йилда туғилган М.Қ. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланганингизда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
18:26 / 04.05.2026
“Президент орзумга етказсин дейман” – фарғоналик 106 ёшли уруш фахрийси
08:12 / 04.05.2026
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
22:05 / 27.04.2026
Президент Марғилондаги “Бурҳониддин Марғиноний” туризм мажмуаси билан танишди
18:37 / 27.04.2026