Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантин даврида бир қатор ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилади - МИБ
Республикадаги мавжуд эпидемиологик ҳолат — карантин даврида Мажбурий ижро бюроси томонидан қайси ижро ҳаракатлари вақтинча амалга оширилмаслиги маълум қилинди
Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Шавкат Ҳайдаровга кўра, карантин даврида бир қатор ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилади. У бу ҳақида онлайн брифингда тўхталиб ўтди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
“Бугунги карантин даврида давлат ижрочиларига қуйидаги мажбурий ижро этиш чораларини қўлланишини ҳамда фаолият йўналишлари бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилишини кейинги қолдириш тавсия этилмоқда:
- ундирувни турар жойлардаги (яшаш хонадонидаги) мол-мулкига қаратиш, шу мақсадда уларни хатлаш ва олиб қўйиш;
- ижро ҳужжатида кўрсатилган муайян ашёларни қарздор жисмоний шахсдан олиб қўйиш ва ундирувчига топшириш;
- қарздорни кўчириб чиқариш;
- ундирувчини кўчириб киритиш;
- ер участкасини олиб қўйиш ва ўтказиш;
- иморат (қурилма)ни бузиб ташлаш;
- болани олиб бериш ва топшириш”, деди Шавкат Ҳайдаров.
Маълум қилинишича, давлат ижрочиларига юқоридаги ижро ҳаракатларини фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳоллардагина карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, ҳудудий бошқарма бошлиғи ёки унинг ўринбосари рухсати билан амалга оширилиши мумкинлиги тушунтирилмоқда.
Мавзуга оид
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026