Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коммунал тўлов ҳисобини юритишнинг масофавий шакллари маълум қилинди
Истеъмолчилар ўз хонадонларидан чиқмаган ҳолда, коммунал хизматлар учун тўловларни электрон тарзда мобиль тўлов тизимлари орқали тўлаб боришлари мумкин. Бу ҳақида Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Шавкат Ҳайдаров онлайн брифингда хабар берди.
«Карантин даврида бюро давлат инспекторлари фуқароларимиз билан масофадан туриб, энергия ресурслари, табиий газ ҳисоблаш ускунаси кўрсаткичлари ҳисобини юритишда, янгича, масофавий ва қулай имконият яратилди. Коммунал хизматлар учун тўловларни «PayMe», «Paynet», «Click», «UPay» ва бошқа мобил иловалар орқали уйдан чиқмасдан туриб ҳам тўлаш мумкин», дея Шавкат Ҳайдаровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маълум қилинишича, ҳозирги вазиятда истеъмолчилар электр ва табиий газни ҳисобга олиш ускуналари кўрсаткичларини фотосуртага олиб, Telegram тармоғидаги махсус Bot’га юборишлари мумкин. Бюро давлат инспекторлари ушбу кўрсаткичларни махсус электрон базага киритиб боришади.
«Бюронинг расмий mib.uz сайти орқали истеъмолчиларимиз энергия ресурслари ва қаттий маиший чиқиндилар бўйича мавжуд қарздорликлар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлишлари ҳамда аниқланган қарздорликларни электрон-онлайн тарзда бартараф этишлари мумкин. Бюро органларида фуқароларни қабул қилиш масофадан туриб, онлайн тарзда амалга оширилиши жорий этилди.
Бюро фаолиятига оид ҳар қандай масала юзасидан туну-кун фаолият кўрсатаётган Call center марказининг қисқа «1107» рақамли ишонч телефони қабул қилинмоқда, фуқароларимиз мурожаатларни mib.uz веб-сайти орқали ҳам онлайн режимида юборишлари мумкин», дея қўшимча қилди МИБ директор ўринбосари.
Мавзуга оид
09:45 / 12.12.2025
Ижтимоий тармоқларда МИБ номидан келаётган хабарлар фейк экани айтилди
13:08 / 09.12.2025
Отасини таъминлашдан бўйин товлаган ўғил 15 суткага қамалди
10:06 / 27.11.2025
Алимент тўловчилар суғурта полиси орқали чет элга чиқиши мумкин бўлади
14:24 / 17.11.2025