Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР коронавирусга қарши курашда халқаро ёрдам сўраб мурожаат қилди
Financial Times манбаларидан бирининг айтишича, КХДРда 590 киши коронавирусга тестдан ўтказилган, уларнинг барчаси мамлакатга январда хориждан келган. Тестлар салбий натижани кўрсатган.
Фото: KCNA/Reuters
КХДР коронавирус пандемиясига қарши курашда халқаро ёрдам сўраб мурожаат қилди, деб ёзмоқда Financial Times ўз манбаларига таяниб.
Нашрнинг қайд этишича, КХДР коронавирусни аниқловчи тестлар олишни истамоқда. Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда касалликка чалиниш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат аниқланмаган, аммо экспертлар бу маълумотга эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда.
Газета манбаларидан бирининг айтишича, КХДРда 590 киши коронавирусга тестдан ўтказилган, уларнинг барчаси мамлакатга январда хориждан келган. Тестлар салбий натижани кўрсатган.
"Ҳукуматда коронавирус тестлари бор ва улардан қандай фойдаланишни билишади, аммо тестлар сони етарли эмас. Шунинг учун улар барча ташкилотлардан уларни қўллаб-қувватлашларини сўрамоқда", - дея манбанинг сўзларини келтиради газета.
Мавзуга оид
12:24 / 18.11.2025
КХДР: Сеул учун сувости кемалари минтақада "ядровий домино"ни келтириб чиқаради
18:21 / 10.11.2025
Жанубий Кореянинг собиқ президенти КХДРга шерикликда айбланди
10:50 / 05.11.2025
Сеул: КХДР Россияга яна 5 минг ҳарбий юборди
21:08 / 04.11.2025