Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ Туркманистонга юк ташиш билан шуғулланувчи фуқароларга мурожаат қилди
Туркманистон ҳудудига ёки ушбу мамлакат ҳудудидан транзит орқали юкларни ташиш фақат Туркманистон юк ташувчилари томонидан амалга оширилади
Ташқи ишлар вазирлиги Туркманистонга юк ташиш ёки ушбу мамлакат ҳудуди орқали транзит билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахсларга мурожаат билан чиқди.
Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистон томонига расман маълум қилишича, 2020 йил 24 мартдан бошлаб Туркманистоннинг давлат чегарасида жойлашган «Гарабогаз» ва «Фарап» назорат-ўтказиш пунктлари орқали автомобиль транспортида Туркманистон ҳудудига ёки ушбу мамлакат ҳудудидан транзит орқали юкларни ташиш фақат Туркманистон юк ташувчилари томонидан амалга оширилади.
Бунда автомобиль тиркамаси ёки ярим тиркамадаги товарларни хорижий юк ташувчиларидан Туркманистон юк ташувчиларига ўтказиш давлат чегарасидаги махсус ажратилган жойларда контактсиз ўтказиш шарти билан амалга оширилади.
Ушбу чоралар Туркманистон ҳудудига янги турдаги COVID-19 коронавирусининг кириб келиши ва тарқалиши олдини мақсадида қабул қилинди.
Юк ташиш ва транзит билан боғлиқ масалалар бўйича Туркманистон томони «Маълумот маркази» ташкил қилди: +99365647471 (Ашхобод), +994502900301 (Боку), +998712023210, +998901297455 (Тошкент).
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026