Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хусусий шифохоналар ҳам коронавирусга қарши курашга жалб этилади
Хусусий шифохоналарга вақтинчаликка коронавирусга чалинган беморларга хизмат кўрсатиш кўрсатишга рухсат берилди. Бундай тиббиёт ташкилотлари рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тузилади. Харажатлар Инқирозга қарши кураш жамғармаси ҳисобидан қопланади.
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларга хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳам хизмат кўрсатади. Бу ҳақда президентнинг «Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида кўрсатилган.
Ҳужжатга кўра, нодавлат тиббиёт ташкилотларига коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга, истисно тариқасида, 2020 йил 1 сентябрга қадар тиббий хизмат кўрсатишга рухсат берилди.
Эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, зарурат юзага келганда Махсус комиссия қарорига асосан коронавирус инфекциясини аниқлашда нодавлат тиббиёт ташкилотлари билан келишилган ҳолда уларнинг лаборатор-диагностика хизматларидан фойдаланилади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
- нодавлат тиббиёт ташкилотларида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича шартномаларни тезкорлик билан тузиш;
- нодавлат тиббиёт ташкилотлари тиббиёт ходимларига коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда уни даволашнинг замонавий ва самарали усулларини қўллаш юзасидан амалий кўникмаларни ўргатиш;
- коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда нодавлат тиббиёт ташкилотларининг лаборатор-диагностика хизматларидан фойдаланиш бўйича Махсус комиссияга таклиф киритиш;
- беморларни нодавлат тиббиёт ташкилотларига жойлаштириш ва даволаш натижаларининг қатъий ҳисобини юритиш;
- нодавлат тиббиёт ташкилотларининг хизмат кўрсатувчи ходимларини шахсий гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда фаолият кўрсатишларини таъминлаш;
- нодавлат тиббиёт ташкилотлари бино-иншоотларининг дезинфекция воситалари билан тизимли равишда ишлов берилишини таъминлаш;
- дезинфекция тадбирларини тўлиқ амалга ошириш учун етарли миқдорда дезинфекция воситалари захирасини яратиш чораларини кўради.
Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун нодавлат тиббиёт ташкилотлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, истисно тариқасида, танлов (тендер) ўтказмасдан аниқланади.
Нодавлат тиббиёт ташкилотларининг коронавирус билан касалланганларга тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлари Инқирозга қарши кураш жамғармаси ҳисобидан қопланади.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025