Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган шаҳрида барча учун 9 кунлик таътил эълон қилинди
Наманган вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров вилоят марказида 28 мартдан бошлаб 5 апрелга барчага таътил берилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Таъкидланишича, ҳоким 28 мартдан бошлаб 5 апрелга қадар 9 кун мобайнида Наманган шаҳридаги мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташкилот, муассаса ва идораларда таътил эълон қилинишини айтган.
«Бу тўққиз кун мобайнида Наманган шаҳри фуқаролари уйда, кўчага чиқмасдан ўтиришлари талаб этилади. Бу чекловдан давлат ҳокимияти, ижро ҳокимияти тизимида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, ва қолаверса солиқ идоралари, банклар каби иқтисодиёт идораларида ишловчиларгина мустасно қилинади», - дейди Бозоров.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган сўнгги маълумотга кўра, Ўзбекистон коронавирусга чалинган беморлар 88 кишини ташкил этади.
27 март куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилган илк бемор ўткир миокард инфарктидан вафот этди. Наманганлик 72 ёшли аёл 26 март куни коронавирус инфекцияси ташхиси билан Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди.
Мавзуга оид
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
08:52 / 13.05.2026