Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда «Нексия-3» ва «Ваз-2106» тўқнашди, бир киши вафот этди
Ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 23 март куни соат 17:50ларда Наманган шаҳрида яшаган М.К. “Нексия-3” русумли транспорт воситасида Наманган шаҳар, Марғилон кўчасида ҳаракатланиб кетаётган бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, у соғлиги ёмонлашгани туфайли бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган фуқаро А.К.га тегишли “Ваз-2106” русумли автомашинанинг орқа қисмига урилиб тўқнашув содир этган.
Натижада, ҳайдовчи М.К. кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.
2020 йил 23 март кунги СТЭнинг хулосасига кўра, марҳум М.К. “Юрак ишемия касаллиги, миакард инфаркти”дан вафот этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:35 / 26.05.2026
Наманганда ЙПХ инспекторини уриб кетиб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 6 йилга қамалди
17:16 / 26.05.2026
Белгияда поезд ва мактаб автобуси тўқнашди
20:04 / 25.05.2026