Жаҳон | 18:43 / 27.03.2020
16139
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда коронавирус аниқланган яна бир бемор тузалиб кетди

Бу Қозоғистонда COVID-19 аниқланган дастлабки беморлардан бири бўлган эркак киши экани айтилади

Фото: Inbusiness.kz

Коронавирус инфекциясини юқтирган қозоғистонлик учинчи фуқаро Олмаотадаги касалхонадан чиқарилди, деб хабар бермоқда Coronavirus2020.kz.

Бу Қозоғистонда COVID-19 аниқланган дастлабки беморлардан бири бўлган эркак кишидир.

Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, унинг назорат таҳлили натижалари салбий бўлган.

«Бу бемор 13 мартга ўтар кечаси Берлин - Минск - Олмаота рейси билан Олмаотага келган эркак киши. У вирусга қарши даволаш ва симптоматик терапиянинг тўлиқ курсини олди. Касаллик енгил кечди. Даволаниш даврида асоратлар кузатилмади. Ҳозир у 14 кунлик карантинга чиқарилди, уйида тиббий ходимлар назорати остида бўлади», - дея хабар қилди шифокорлар.

Бундан олдин, Олмаотага карантин сабабли ҳарбий техника киритилганди. 

Мавзуга оид