Ўзбекистон | 08:11 / 28.03.2020
30313
1 дақиқада ўқилади

Фото: Сурхондарёда «Қизил китоб»га киритилган икки бош Бухоро қўйи топилди

Шўрчи тумани «Жойилма» маҳалласида яшовчи фуқаро ўз уйида «Қизил китоб»га киритилган икки бош Бухоро қўйи борлиги ҳақда Сурхондарё вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимларига хабар берган.

​​​​​​​Фото: Сурхондарё вилоят ИИБ ахборот хизмати

Шунингдек, фуқаро хабарига кўра, туманнинг «Хушчекка» маҳалласида яшовчи фуқаролардан бирининг уйида бўри сақланаётгани маълум бўлган.

Вилоят ИИБдан хабар қилишларича, ҳар икки хонадон эгалари ёввойи ҳайвонларни кўнгилли равишда вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ходимларига топширган.

Фото: Сурхондарё вилоят ИИБ ахборот хизмати

Ҳайвонларнинг хавфсиз ва доимий назоратда бўлишини таъминлаш мақсадида белгиланган тартибда Термиз ҳайвонот боғига топширилди.

Бухоро қўйи Ўзбекистон ва Жаҳон «Қизил китоби»га киритилган бўлиб, ушбу тур бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тури хисобланади ва жаҳон фаунасининг Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи «Қизил рўйхати»га киритилган.

Мавзуга оид