Ўзбекистон | 15:13 / 28.03.2020
11532
1 дақиқада ўқилади

МБ: Карантин даврида халқаро пул ўтказмалари хизмати чекланмайди

Марказий банк бошқарма бошлиғи Хусанхўжа Обидов карантин даврида банклар орқали халқаро пул ўтказмалар хизматлари чекланмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

 
МБ: Карантин даврида халқаро пул ўтказмалари хизмати чекланмайди

МБ: Карантин даврида халқаро пул ўтказмалари хизмати чекланмайди 👉 https://kun.uz/95792943

Posted by Kun.uz on Saturday, March 28, 2020

Марказий банк бошқарма бошлиғи Хусанхўжа Обидов маълумотига кўра, халқаро пул ўтказмаларига коронавирус пандемияси туфайли чеклов ёхуд тақиқ ўрнатилмаган.

«Таъкидлаш лозимки, айни пайтда халқаро ва чегаралараро пул ўтказмаларда ҳеч қандай тақиқ йўқ. Барча банклар кундалик иш тарзида фаолиятини давом эттирмоқда», - дея маълумот берди Обидов.

Унинг айтишича, банкларда айрим ходимлар меҳнат таътилига чиқарилган, бошқа ходимлар масофадан туриб ишламоқда. Қолаверса, вирусдан ҳимояланиш мақсадида тиббий-гигиеник қоидаларга қатъий амал қилиш лозим.

«Барча банк мижозларидан кўпроқ онлайн банкинг хизматларидан фойдаланишини илтимос қиламиз. Шу билан коронавирус инфекцияси тарқалишини олди олинади», - дея қўшимча қилди у.

Мавзуга оид