Жаҳон | 01:44 / 29.03.2020
23457
1 дақиқада ўқилади

АҚШда коронавирусни энг тез аниқлайдиган тест ишлаб чиқарилди

Янги коронавирус бор-йўқлигини аниқлайдиган ушбу тест ижобий натижани 5, салбий натижани эса 13 дақиқа ичида кўрсатиб беради.

Фото: Abbott Laboratories

АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дорилар сифатини санитар назорат қилиш бошқармаси (FDA) коронавирус инфекциясини тез фурсатларда аниқлаб берувчи тестни маъқуллади. Бу ҳақда тестни ишлаб чиқарган Abbott Laboratories компанияси маълум қилди.

Компания хабарида айтилишича, янги коронавирус бор-йўқлигини аниқлайдиган ушбу тест ижобий натижани 5, салбий натижани эса 13 дақиқа ичида кўрсатиб беради.

Яқин вақт ичида Америка соғлиқни сақлаш тизимига кунига 50 минг дона тест етказиб бериш учун ишлаб чиқаришни ошириш режалаштирилган.

Жонс Хопкинс университетининг маълумотларига кўра, бутун дунёда коронавирусга чалинганлар сони 607 минг кишидан ошиб кетган, 28 минг киши вафот этган, 132,7 мингдан ортиқ киши тузалган.

Мавзуга оид