Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Отабеков: Хатлар ва почта материалларидан коронавирус юқиши эҳтимоли кам
Коронавирус хатлар ва почта материаллари орқали юқиш эҳтимоли кам, деб маълум қилди бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков.
Фото: Adobe Stock
«Коронавирус қўзғатувчиси ташқи муҳитда чидамсиз, қуруқ жойда яшамайди ва кўпаймайди. Вирус – хужайра ичида яшайдиган жонзот.
Бироқ агар почта конвертини бемор одам ушлаб турган ҳолда соғлом одамга узатса ёки жўнатма устига бемор йўталса ва унинг сўлаклари тегса, касаллик юқиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас», – деди Отабеков 29 март кунги брифингда.
Эслатиб ўтамиз, кеча Ташқи ишлар вазирлиги ҳужжатларни қоғоз кўринишида қабул қилишни тўхтатиши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:04 / 24.02.2026
2025 йилда республика бўйича 44 та ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилди – Санэпидқўмита
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
18:50 / 27.01.2026
Нипаҳ вирусининг Ўзбекистон ҳудудида тарқалиш эҳтимоли борми?
13:57 / 07.11.2025