Россия коронавирус пандемияси сабабли чегараларни тўлиқ ёпмоқда
30 мартдан бошлаб Россиянинг Беларусь билан ҳамда бошқа чегаралари орқали автотранспорт, темир йўл ва бошқа ўтиш жойларида транспорт ҳаракати чекланади.
Бош вазир Михаил Мишустин 30 март куни коронавирус пандемияси сабабли Россиянинг қуруқлик чегараларини бутунлай ёпиш тўғрисида топшириқ берди. Бу ҳақда ҳукумат фармойишида айтилмоқда.
Ҳужжатга кўра, 30 мартдан бошлаб Россиянинг Беларусь билан ҳамда бошқа чегаралари орқали автотранспорт, темир йўл ва бошқа ўтиш жойларида транспорт ҳаракати чекланади.
Фармойишда белгиланишича, Россия транспорт вазирлиги Федерал хавфсизлик хизмати, Федерал божхона хизмати ва Роспотребнадзор билан биргаликда 30 март соат 00: 00дан бошлаб Россия Федерациясининг давлат чегараси орқали автомобил, темир йўл, пиёдалар, дарё ва аралаш назорат пунктлари орқали ҳаракатланишни вақтинча чеклайди
Россия паспортига эга бўлган “ДХР” ва “ЛХР” аҳолиси бундан мустасно.
Аввалроқ, Россия 1 майга қадар дунёнинг барча мамлакатлари билан ҳаво қатновини чеклаган эди. Қолган парвозлар фақат Москва орқали амалга оширилади. Бунгача Европа, Хитой ва АҚШга рейслар 1 апрелга қадар чекланган эди. Бундан ташқари, Россия темир йўллари мамлакат ичидаги қатор поездлар сонини камайтирди.