Жаҳон | 19:23 / 30.03.2020
23391
1 дақиқада ўқилади

Эрон АҚШни тиббий терроризмда айблади

26 март куни саккиз давлат БМТ бош котиби Антониу Гутерришни айрим мамлакатлардан коронавирусга қарши курашда халал бераётган санкцияларни олиб ташлашни талаб қилишга чақирганди.

Жавод Зариф /Фото: PA Images

Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф АҚШни коронавирус пандемияси шароитида санкциялар сиёсатини давом эттираётгани учун тиббий терроризмда айблади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» ёзмоқда

Унинг фикрича, Қўшма Штатлар Эронга нисбатан «тиббий ва иқтисодий терроризм»ни амалга оширмоқда. У хусусан, Вашингтоннинг мақсади мамлакатга ўз самолёт паркидан фойдаланишга йўл қўймаслик ва коронавирусга қарши курашишга халақит бериш эканлигини айтди. 

Зариф бундай ҳаракатлар инсониятга қарши жиноят эканлигини билдирди.

26 март куни Россия, Хитой, Эрон, Куба, Сурия, Никарагуа, Венесуэла ва КХДР БМТ бош котиби Антониу Гутерришни айрим мамлакатлардан коронавирусга қарши курашда халал бераётган санкцияларни олиб ташлашни талаб қилишга чақирганди.  

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид