01:07 / 30.03.2020
40615

Москва шаҳри ва Москва областида карантин жорий қилинди

Москва шаҳри ва Москва вилоятида 30 мартдан бошлаб барча аҳоли учун ўзини изоляция қилиш мажбурий режими жорий қилинади. Уйни бир неча ҳолатдагина тарк этишга рухсат берилади.

Фото: gov.ru

Бу ҳақда Москва мэри Сергей Собянин маълум қилди

Уйни шошилинч тиббий ёрдам зарурлигида ёки ҳаёт ва соғлиққа бошқа хавфлар мавжудлигида тарк этишга рухсат берилади. Бундан ташқари, иш жойида бўлиши керак бўлган кишиларга ишига боришга рухсат берилади. Харидни яқин атрофдаги дўконда ёки дорихонада амалга оширишга, яшаш жойидан 100 метрдан узоқ бўлмаган жойда уй ҳайвонларини сайр қилдиришга ҳамда маиший чиқиндиларни олиб чиқишга рухсат берилади.

Тез кунларда кўчага махсус рухсатнома билан чиқиш мумкин бўлади. У Москва ҳукумати томонидан белгиланган тартибда берилади. 

Янги қоидалар шахсий ва хизмат, махсус ва жамоат транспорти ҳаракатланишини чекламайди.

“Яқин ҳафталарда фуқароларнинг уй режими ва ҳаракатланиш қоидаларига амал қилишини назорат қилувчи ақлли тизим ёйилади. Биз бу вазиятда зарур бўлган назоратни секин-аста қатъийлаштириб борамиз”, деб айтган Собянин.

Шунингдек, уйда қолиш режими фуқароларнинг Москвага келиш ёки ундан кетиш ҳуқуқларини чекламайди.

Бундан ташқари, Москва мэри барча ишсизларга компенсация тўлашга кўрсатма берган. Нафақанинг умумий қиймати ойига 19,5 минг рублни ташкил қилади. 

Шундай чоралар Москва областида ҳам киритилган. Аҳолига уйларини заруратсиз тарк этмаслик, кўчада, транспортда, дўконларда ва бошқа жамоат жойларида бошқа одамлардан 1,5 метрдан кам бўлмаган масофани сақлаш буюрилган. Дўконлар, дорихоналар ва бошқа муассасалар одамлар орасида масофа сақланишини таъминлашлари лозим бўлади. 

Областнинг банд бўлмаган аҳолиси 1 апрелдан ойига 15 минг рублдан компенсация олади.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top