Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ ходимларига транспорт стикери берилмаслиги маълум қилинди
Автотранспортдан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома оммавий ахборот воситалари ходимларига берилмайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматовга таяниб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
30 мартдан бошлаб, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида транспорт ҳаракати чекланди. Фақатгина махсус рухсатнома – стикер асосида ҳаракатланиш маълум тоифа ҳайдовчиларгагина рухсат берилади.
Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматовга кўра, ОАВ ходимларига стикер берилиши назарда тутилмаган.
«Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, рухсатномалар (стикерлар) фақат муайян фаолиятларни амалга ошириш учун бириктирилган автотранспорт воситаларига тақдим этилади.
Оммавий ахборот воситалари ходимларининг автомобилларига махсус рухсатнома тақдим қилиш кўзда тутилмаган», деди у АОКА қошидаги махсус штабда ўтказилган брифингда.
Эслатиб ўтамиз, махсус рухсатнома асосида автомобилда ҳаракатланиш имконига эга ҳайдовчилар қуйидагилар:
озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланадиган ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур ташкилотларда доимий меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари;
Санитария ва гигиена маҳсулотларини (коронавирус инфекциясидан ҳимояловчи ва дезинфекция қилувчи воситалар) ишлаб чиқарувчи ва чакана савдо, дорихона фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситалари;
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари.
Шунингдек, ҳаракатланишда рухсатнома талаб этилмайдиган транспорт воситалари рўйхати ҳам мавжуд.
Мавзуга оид
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
20:22 / 26.05.2026
«Тошкент – Самарқанд» тезюрар автомагистралида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади
08:45 / 20.05.2026