Спорт | 20:21 / 30.03.2020
12326
1 дақиқада ўқилади

Токио Олимпиадаси ўтказиладиган янги сана маълум қилинди 

Халқаро Олимпия қўмитаси Токио Олимпиадасининг янги санасини маълум қилди. 

Фото: Подробнее на РБК: https://sportrbc.ru/news/5e81e3bf9a7947b94321a1a2

Ўйинлар 2021 йил 23 июлдан 8 августгача ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда ХОҚ сайтида маълум қилинган.

Паралимпиада эса 2021 йил 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтади.

“Бу янги сана мусобақаларни ташкиллаштиришда иштирок этувчи барчага коронавирус пандемияси ва унинг оқибатлари ортида Ўйинларга тайёрланишга етарли вақт беради”, деб айтилган хабарда.

24 март куни Токио Олимпиадаси коронавирус пандемияси сабабли бир йилга қолдирилгани эълон қилинганди. 

Дастлабки режага кўра, Олимпиада 2020 йил 24 июлдан 9 августгача бўлиб ўтиши керак эди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид