“Дубай Экспо 2020” кўргазмасини бир йилга суриш таклиф қилинди
“Дубай Экспо 2020” (Expo 2020 Dubai) кўргазмасида иштирок этувчи давлатлар коронавирус пандемияси сабабли ташкилотчиларга халқаро кўргазма ўтказилишини бир йилга суриш илтимоси билан мурожаат қилишди.
Бу масала иштирокчи давлатлар ва кўргазма бошқарув қўмитаси вакиллари учрашувида муҳокама қилинган.
Қўмита бу масалани кўриб чиқишга рози бўлган, бироқ кўргазманинг муддатларини кўчириш бўйича якуний қарорни овоз бериш асосида Халқаро кўргазмалар бюроси бош ассамблеяси қабул қилиши кераклигини айтган.
Бир неча кун аввал “Дубай Экспо 2020” офиси ходимларидан бирида коронавирус аниқланиб, у карантинга олинган.
Бунгача кўргазма Дубайда 2020 йил октябрда очилиб, 2021 йил апрелгача давом этиши режалаштирилаётганди. Кўргазма 11 млн кишини жалб қилиши кутилмоқда.
1928 йилда ташкил этилган Халқаро кўргазмалар бюроси кўргазмалар тақвимини тузади, кўргазмалар танлови ва уларни ташкиллаштиришни ўтказади, кўргазмалар ташкилотчилари ўртасидаги ҳамкорликнинг энг яхши шароитларини яратиш учун ҳуқуқий меъёрлар ўрнатади.
Мавзуга оид
19:25 / 28.10.2024
Фото: Дубай шаҳзодаси Навоийда лочин билан тувалоқ овлади
15:31 / 26.10.2024
Дубайда дунёдаги энг ингичка осмонўпар бино қурилмоқда
18:41 / 27.09.2024
Бурж Халифа: дунёни ҳайратга солаётган осмонўпар бино
13:50 / 13.09.2024