Жаҳон | 19:07 / 31.03.2020
16088
2 дақиқада ўқилади

Италияда одатий турмуш тарзига қайтиш масаласи муҳокама қилинмоқда

30 март куни Италияда умумий карантин режими 12 апрелгача давом этиши маълум бўлганди.

Фото : skynews

Италия ҳукумати мамлакатнинг умумий карантиндан сўнг одатий турмуш тарзига қайтиши йўллари муҳокама қилинмоқда, деб хабар берди Il Sole 24 Ore газетаси.

Ҳукумат ҳузуридаги илмий-техника қўмитаси бир нечта вариантларни таклиф қилмоқда. Мутахассислар одатий ҳаётга қайтишни ишлаб чиқариш соҳасидан бошлаш керак деб ҳисобламоқда.

Ишлаб чиқариш фаолияти иложи борича тезроқ – апрель ўрталаридаёқ қайта тикланиши мумкин, дея қайд этади нашр.

Мактаб ва университетлар кейинроқ очилади.  

Экспертлар бар, ресторан, концерт майдонлари ёпиқ ҳолда туриши ва турли тадбирлар ўтказилиши кечиктирилишини узайтиришни таклиф қилмоқда.  

Илмий-техника қўмитаси турли ёш гуруҳларининг одатий ҳаётга қайтишини босқичма-босқич амалга оширишни кўриб чиқмоқда. Карантиндан биринчи бўлиб ёшлар ва организми кучлилар, сўнгра ёши катталар чиқарилади.

30 март куни Италияда умумий карантин режими 12 апрелгача давом этиши маълум бўлганди.

Италия коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилиши бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди - 101 минг 739 киши. Коронавирус юқтирганларнинг 11 минг 591 нафари вафот этган.

Мавзуга оид