Қўқонда коронавирус ҳақида миш-миш тарқатган депутатга жиноий иш очилди
Бош прокуратура матбуот хизмати Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатган депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани тўғрисида хабар берди.
«2020 йил 28 март куни Қўқон шаҳар, А.Т.Хуқандий мавзесида яшовчи Х.Н. (1979 й.т., хусусий корхона раҳбари, Халқ депутатлари Қўқон шаҳар кенгаши депутати) Республика Махсус комиссиясининг карантин қоидаларини қўпол равишда бузиб, Telegram ижтимоий тармоғида очилган гуруҳлар аъзоларига Қўқон шаҳрида 2 нафар шахсда коронавирус касаллиги аниқланганлиги ва улар карантинга олинганлиги ҳақида жонли тарзда аудио ёзуви орқали ҳақиқатга тўғри келмайдиган уйдирма ва ёлғон маълумотларни тарқатган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан 31.03.2020 йил куни Х.Н.га нисбатан ЖКнинг 244-5-моддаси (Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг телеграмдаги канали хабарида.
Мавзуга оид
15:18 / 26.11.2024
Қўқонлик табиб яна трендда – унинг фаолияти ҳақида нималар маълум?
10:23 / 07.11.2024
ДХХ: Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
23:02 / 13.09.2024
Қўқонда газ тўлдириш шохобчасида турган автобусда ёнғин содир бўлди
18:00 / 12.09.2024