Ҳашамат кўз-кўз қилинади-ю, хайрияга келганда яширинми?
Ҳозирги шароитда санъаткорларнинг хайрия ишларига бош қўшмаётганлари танқид қилиниши ортидан, улар маълум миқдорда маблағ ажратганликларини очиқлаб, буни ошкор қилиш ниятида бўлмаганларини билдиришди. Мавзу ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларни келтириб чиқарди.

Фото: Getty Images
Ижтимоий тармоқларнинг айрим фойдаланувчилари (улар орасида таниқли ижодкорлар, блогерлар ҳам бор) санъаткорлардан хайрия сўрашни қоралаб, умуман хайрия сўраб олинмаслигини билдирган.
Шунингдек, артистлар томонидан ўтказилган 350 млн сўмни ҳам аргумент сифатида кўрсатиб, улар буни ошкор қилиш ниятида бўлмаганларини билдиришган.
Хўп, фикрлар хилма-хиллиги яхши, аммо бир неча саволлар борки, уларга ҳам жавоб бериб қўйилса зарар қилмайди:
1. Санъаткорларимиз хайрияларини ошкор қилишни истамабдилар, бу пинҳон бўлиши кераклигини билдирибдилар. Беҳад эзгу ният! Аммо бу ерда жуда оддий мантиқ бузилмаяптими? Шу пайтга қадар кийган кўйлаклари, минган машиналари, ҳашаматли уйларининг ғишти қаердан келганигача батафсил гапирганлар «чўнтакдан чиқар ва халққа етар» чоғда пинҳонликни эслаб қолдиларми?
2. Санъаткорлар Ватан ҳақида жўшиб куйлайдилар ва уларнинг бу одатлари ҳаммага ўрнак қилинади, ўзлари ҳам бу мавзуда кўзга ёш олиб юборадилар. Энди бир ўйлайлик, шу Ватаннинг бошига синов келганда пинҳона иш қилгилари келиб қолдими? Худо сақласину, шу Ватан сарҳадига душман бостириб келса, бошқаларга «сизлар бориб ҳимоя қилиб тураверинглар, биз буёқда пинҳон курашамиз» десалар қалай бўлади?
3. Энди бевосита улар ўтказган 350 млн сўмга назар ташлайлик. Ошиғи олчи БИТТА артистнинг авжи мавсумдаги 4-5 кунлик даромади бу. Биз кўрган ва ҳавас қилган қўш-қўш машиналарнинг ярми, уйларнинг нари борса ўндан бири бу. ФАҚАТ БИТТАСИНИНГ!
Ҳой, тўйинг кўпайгур, ошиғи олчилар, тўйдан-тўйга сакраётганлар, хурсандчиликда «халқимизга хизмат қилганлар» неча киши эди?!
4. Нега бошқа соҳалар қолиб, артистларга ёпишаверасан, дейсизми? Аввало бошқа соҳа вакиллари бу жамғарма очилиши билан имкониятлари қадар маблағ ўтказиб беришди ва беришмоқда. Оддий одамлар ҳам хайриянинг турли шаклларида қўлларидан келганларича муҳтожларга кўмак бермоқдалар.
Энг муҳими – шоу-бизнес вакиллари ҳамиша омма эътиборида бўлган, динми, сиёсатми, маиший можароми, таом тайёрлашми – ҳаммасида улар эди. Ҳар бирининг инстаграм-у телеграмида юз минглаб обуначиси бор эди. Хайрияда ҳам ўрнак кўрсатсалар ёки ҳеч бўлмаганда омманинг эътирози туғилгунга қадар исм-шарифларини яшириб бўлса ҳам бу ишлари ҳақида маълумот берсалар, эътирозларга ўрин қолмасди.
Катта эҳтимол билан (шахсий тахмин, адашган бўлсам хурсандман) ўша 350 млн. ҳам «юқоридан» туртки бўлганидан кейин ўтказилган. Буни аниқлаш осон, фонд тушумларини кузатиш кифоя.
5. Аслида гап артистларда ҳам эмас, шифокорни тепкилаган, олимни танимаган, ўқитувчини писанд қилмаган Сизу-бизда эди. Ўзимиз санъаткорларни «кўтардик», ўзимиз уларни ҳаддан ортиқ иззат қилдик, топганимизни тиқиштирдик. Мана, синов даврида ким аслида кимлиги, халқ корига кимлар кўпроқ яраши маълум бўлди, қолди.
Постскриптум. Турли маълумотларга кўра Ўзбекистонда 30 мингдан ортиқ қўшиқчи бор ва уларнинг (тахминан) 29 минг нафарини кўпчилик танимайди. Бу 29 мингликка кирганлар амал-тақал қилиб кун кечиришади ва уларга эътироз бўлиши мумкин ҳам эмас. Қолаверса, санъаткорлар орасида шу пайтгача ҳам, бугун ҳам халқни чиндан ўйлаган устоз санъаткорлар, асл фидойилар бор, уларга заррача тааллуқли эмас бу гаплар.
Постпостскриптум. Кўпни кўрган бир киши «артистнинг қўшиғини эшиту, ўзини қўявер» деганди. Бугун шу гапга яна бир ишонч ҳосил қилдим. Қўшиқ эшитамиз ва ортиғини кутмаймиз!
Аброр Зоҳидов.
МУАЛЛИФ ФИКРЛАРИ ТАҲРИРИЯТ НУҚТАЙИ НАЗАРИДАН ФАРҚЛАНИШИ МУМКИН
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Украина яқинидаги Полша аэродромидан кучларини олиб чиқиб кетяпти
Жаҳон | 14:40
-
Ўзбекистон ва Покистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказади
Иқтисодиёт | 14:30
-
Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади
Ўзбекистон | 14:15
-
Белгия Украинага миллиард евро ва F-16 қирувчиларини беради
Жаҳон | 14:15
Мавзуга оид

15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди

15:30 / 03.02.2025
Ўзбекистонда “Она уйи” хайрия лойиҳаси тақдимоти ўтказилди

13:54 / 31.01.2025
АҚШда қорбўронли ҳавода пицца ташиган курерга 2 доллар чойчақа беришганидан сўнг интернетда унга 40 минг доллар хайрия йиғилди

20:35 / 30.12.2024