Жаҳон | 19:18 / 02.04.2020
34005
1 дақиқада ўқилади

Москвада коронавирусли чақалоқ туғилди

31 март куни Москва шаҳридаги перинатал марказлардан бирида коронавирусли чақалоқ туғилди. 

Фото: Известия / Андрей Эрштрем

Бунгача унинг онаси коронавирус инфекцияси билан шифохонага ётқизилган эди.

Янги туғилган қизча коронавирус тестидан ўтказилди ва у ижобий натижа берди. Энди бу ташхис такрорий тест орқали тасдиқланиши керак. 

Ҳозирча, бола бошқа шифохонага ётқизилган ва ажратиб қўйилган. Унинг аҳволи қониқарли, онаси эса тиббий ходимларнинг доимий кўригида бўлиб турибди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид