01:24 / 02.04.2020
16792

Нурмагомедов: «Карантинда ўтирибман, Фергюсон билан жанг бўлмайди»

UFC бўйича жаҳон чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов 18 апрелга мўлжалланган Тони Фергюсон билан жанг ўтказилмаслигини маълум қилди.

Фото: Getty Images

«Уйда карантинда ўтирибман ва одамларнинг жанг атрофидаги гапларини ўқиб ҳайрон қоляпман. Уларнинг гапидан келиб чиқадики, бутун дунё карантин қоидаларига риоя қилиб уйда ўтириши, Ҳабиб эса дунё бўйлаб учиб машғулот ўтказиши керак, шундайми? Жанг учун ҳаётимни хавф остига қўйишим керакми?

Ҳаммасини тушуниб турибман, жанг қолдирилгани учун сиздан кам хафа эмасман. Жангдан кейин менинг ҳам режаларим бор эди, аммо бўлаётган воқеалар назорати менинг қўлимда эмас. Саломатлигингизни асранг ва ўзингизни менинг ўрнимга қўйиб кўринг», деб ёзди Нурмагомедов интстаграмдаги саҳифасида.

Ҳабиб Нурмагомедов 2018 йил 7 октябрда ирландиялик Конор Макгрегорни енгиб жаҳон чемпионлиги камарини қўлга киритган ва 2019 йил 7 сентябрь куни Дастин Пуарье билан жангда камарни ҳимоя қилганди. Тони Фергюсон ҳамда Ҳабиб Нурмагомедовнинг жанги умумий ҳисобда 5-марта бекор қилинди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top