Карантин даврида бепул тиббий видеомаслаҳат олиш мумкин
Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков карантин даврида тиббий маслаҳатга зарурат туғилганда қандай чора кўриш кераклиги ҳақида айтиб ўтди.
«Турли ихтисосликдаги шифокорларнинг маслаҳатини онлайн шаклда олиш учун телеграм тармоғидаги Askdoctor.uz каналига уланиш керак. Шунингдек, (71) 207-22-27 рақамига қўнғироқ қилиш орқали ҳам керакли йўналишда бепул тиббий видеомаслаҳат олиш мумкин», дея Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шунингдек, шошилинч тиббий ёрдамга эҳтиёж пайдо бўлганда автотранспортда ҳаракатланиш учун махсус стикерсиз тиббиёт муассасасига бориш мумкинлиги эслатиб ўтилди.
«Ҳомиладорлик, туғруқ, оғир тана жароҳатлари, ОИВ/ОИТС, онкологик касалликлар, нуртерапияси, гемодиализ муолажаси, хирургик операция ва шу каби ҳаётга хавф солувчи ҳолатларда махсус стикерсиз шахсий автомобилда тиббиёт муассасасига бориш мумкин.
Беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун жуда муҳим бўлган дори-дармонни олиш мақсадида узоқдаги дорихонага боришга тўғри келганда ҳам шахсий автоуловдан стикерсиз фойдаланиш мумкин. Фақатгина бунда беморнинг касаллигини тасдиқловчи ҳужжат ва дори учун ёзиб берилган рецептни ўзингиз билан олишингиз керак», дея қўшимча қилди Нурмат Отабеков.
Мавзуга оид
18:52 / 19.09.2024
Коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда аниқланмади — ССВ
16:06 / 07.06.2024
"Саратон ва бошқа жиддий касалликлар боғчадаги сифатсиз таомланишдан келиб чиқмоқда" - мутахассис билан суҳбат
14:59 / 05.06.2024
“Болаларга чириган картошка едиришмоқда” – Нурмат Отабеков
18:11 / 13.12.2023