Жаҳон | 00:24 / 03.04.2020
26111
1 дақиқада ўқилади

Макка ва Мадинада комендантлик соати жорий қилинди

Саудия Арабистони ҳукумати мусулмонлар учун муқаддас бўлган Макка ва Мадина шаҳарларида комендантлик соатини жорий қилди. Бу ҳақда «Ал-Арабия» телеканали хабар берди.

Фото: Reuters

Энди ҳар иккала шаҳар аҳолиси фақат зарурат бўлган ҳолатларда (озиқ-овқат сотиб олиш ёки тиббий ёрдам олиш учун) соат 6:00 ва 15:00 оралиғида уйдан чиқиши мумкин. Фуқароларга ўз кварталлари доирасида ҳаракатланиш тавсия қилинади.

Тадбиркорликнинг ҳар қандай тури тўхтатилади. Фақат дорихоналар ва озиқ-овқат дўконларининг ишлашига рухсат берилади.

Саудия Арабистони қироллиги Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, бу чекловлар ҳарбийларга, хавфсизлик хизмати ходимларига, оммавий ахборот воситаларига, шунингдек, тиббий муассаса ходимларига тааллуқли эмас.

Телеканал берган маълумотга кўра, 3 апрель ҳолатига Саудия Арабистонида коронавирус билан хасталанганлар сони 1885ни ташкил қилади. Улардан 21 нафари вафот этган, 328 нафари соғайиб кетган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид