Жаҳон | 19:46 / 04.04.2020
6507
1 дақиқада ўқилади

ОПЕК+ мамлакатлари ўртасидаги шошилинч учрашув кейинроққа қолдирилди

ОПЕК+ мамлакатлари 6 апрелда ўтказилиши режалаштирилган шошилинч учрашув муддатини кейинроққа сурди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Reuters хабар берди.

Фото: Bloomberg

РИА Новостининг хабар беришича, саммит 9 апрелда ўтказилади.

Аввалроқ Саудия Арабистони ОПЕК+ қатнашчи-давлатлари ва бошқа давлатларни зудлик билан учрашув ўтказишга чақирганди.  

Россия президенти Владимир Путин эса ОПЕК+ ва АҚШ билан биргаликда нефть қазиб олишни қисқартиришга тайёрлигини билдирди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид