15:15 / 05.04.2020
6722

Ўзбекистонда 27 мингдан ортиқ киши карантин қоидаларини бузгани маълум қилинди

Ўзбекистонда коронавирус туфайли карантин чоралари эълон қилиниши бошланган 16 мартдан буён бугунги кунга қадар карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 27 486та ҳолат аниқланди.

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, энг кўп — 4 641та қоидабузарлик Тошкент шаҳрида қайд этилган. Тошкент вилоятида эса бундай ҳолатлар сони 2 979 тани ташкил этмоқда. Республика бўйича аниқланган қоидабузарликлар эса қуйидагича:

  • Фарғона вилоятида – 3 223та ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида – 2 691та ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида – 2 314та ҳолат;
  • Наманган вилоятида – 1 872та ҳолат;
  • Сирдарё вилоятида – 1 650та ҳолат;
  • Андижон вилоятида – 1 570та ҳолат;
  • Жиззах вилоятида – 1 554та ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида – 1 416та ҳолат;
  • Хоразм вилоятида – 1 177та ҳолат;
  • Бухоро вилоятида – 1 162та ҳолат;
  • Навоий вилоятида – 322та ҳолатни.
  • Қорақалпоғистон Республикасида – 915та ҳолатни ташкил этмоқда.

«Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top