Жаҳон | 07:44 / 05.04.2020
12751
1 дақиқада ўқилади

Трамп Нью-Йоркка коронавирусга қарши кураш учун қўшимча минглаб ҳарбийларни жўнатди

АҚШ президент Дональд Трамп АҚШнинг турли штатлари ва коронавирус тарқалиши маркази бўлган Нью-Йорк шаҳрига минглаб аскарлар ва ҳарбий тиббиётчиларни коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун жўнатишни буюрди.

Фото: AFP/Getty Images

У бу ҳақда 4 апрелдаги брифингда маълум қилди.
 
“Биз штатларга ёрдам сифатида кўп сонда қўшимча ҳарбийларни ажратмоқчимиз. Бу минглаб ва минглаб ҳарбийлар, ҳарбий тиббиётчилар, профессионаллар, ҳамширалар ва шифокорлар бўлади. Улар урушга, тегишли тарзда тайёр бўлишмаган курашга жўнайдилар ”, деб айтган Трамп. 

Шунингдек, Нью-Йорк шаҳрининг ўзига минглаб ҳарбийлар жўнатилади. Бундан ташқари, Нью-Йорк шаҳри ва штатига кўп сонда ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмалари юборилади.

Трампнинг таъкидлашича, Нью-Йоркка АҚШнинг баъзи штатлари ҳам кўмак кўрсатмоқда. 

Айни вақтда Нью-Йорк шаҳри АҚШда коронавирус тарқалиши маркази ҳисобланади. Бу ерда касалланганлар ва вафот этганлар сони бўйича юқори кўрсаткичлар қайд қилинмоқда. 

Умумий ҳисобда АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 311 мингдан ошиб кетди, вафот этганлар 8452 нафарни ташкил қилмоқда. Ўлимлардан 3,5 мингдан кўпроғи Нью-Йорк штатига, жумладан 2 мингга яқини Нью-Йорк шаҳрига тўғри келмоқда.

Мавзуга оид