Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаси ракета ҳужумига учради
Бағдод яқинида жойлашган Victory ҳарбий базасига учта ракета учирилди. Ракеталар йўқ қилинган, қурбонлар йўқ, деб хабар бермоқда AFP манбаларга таяниб.
Ироқда 1 октябр, сешанба куни эрталаб Бағдод аэропорти яқинида жойлашган АҚШнинг Victory ҳарбий базаси учта ракета ҳужумига учради. Бу ҳақда хавфсизлик доираларидаги манбаларга таяниб, AFP агентлиги хабар берди.
Агентлик суҳбатдошларидан бирининг айтишича, иккита ракета базанинг мудофаа тизими томонидан уриб туширилган, учинчиси эса терроризмга қарши кураш қўмондонлиги штаб-квартираси яқинида қулаган. Яна бир манба бу маълумотни тасдиқлаб, ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмагани ва ракеталар авиация ҳаракатига таъсир қилмаганига аниқлик киритди.
AFP таъкидлаганидек, 2023 йил 7 октябрда Ҳамас ташкилоти Исроилга ҳужум қилганидан сўнг бошланган Яқин Шарқдаги можаронинг кескинлашувининг янги босқичи фонида Ироқдаги АҚШ кучлари томонидан фойдаланиладиган базаларга ҳужумлар кўпайди.
Айни пайтда Ироқда 2500 га яқин америкалик аскар жойлашган, яна 900 нафар америкалик ҳарбий эса Сурияда хизмат қилмоқда.
АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироқдаги миссиясини 2025 йилда якунлайди
АҚШ бошчилигидаги ИШИДга қарши курашаётган халқаро коалиция Ироқдаги миссиясини бир йилдан кейин якунлайди. Вашингтон ва Боғдод бир неча ой давом этган музокаралардан кейин бу борада келишувга эришди. Ироқдаги коалиция қўшинларининг миссияси узоғи билан 2025 йил сентябр охирида якунланади.
Америкалик юқори мартабали вакилнинг сўзларига кўра, томонлар икки босқичли ўтиш режасини келишиб олган. Биринчи босқичда — 2025 йил сентябрга қадар «Ироқнинг маълум базаларидаги» коалиция қўшинлари фаолияти тўхтатилади. Шу билан бирга, Сурияда ИШИДга қарши кураш давом этади — иккинчи босқичда коалиция қўшинларига Сурияда махсус операцияларни ўтказиш учун 2026 йил сентябрга қадар Ироқ ҳудудидан фойдаланишга рухсат берилади.
Мавзуга оид
22:34 / 12.06.2026
Тулси Габбард АҚШ биолабораториялари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди
20:26 / 12.06.2026
Трампнинг шов-шувли смартфони Хитой телефонининг тўлиқ нусхаси бўлиб чиқди
20:03 / 12.06.2026
Эрон АҚШ билан келишув доирасида тикланиш учун 300 миллиард доллар талаб қилди
18:05 / 12.06.2026