Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон яқин орада Исроилга баллистик ракеталар билан ҳужум қилиши мумкин – ОАВ
АҚШ шу мазмундаги маълумотга эга экани таъкидланмоқда.
Қўшма Штатлар Эрон яқин келажакда Исроилга баллистик ракета ҳужумини тайёрламоқда, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда CNN Оқ уйнинг исми ошкор этилмаган вакили баёнотига таяниб хабар берди.
«АҚШ Эрон яқин орада Исроилга баллистик ракета ҳужуми уюштиришга тайёрланаётгани ҳақида маълумотга эга. Биз Исроилни ушбу ҳужумдан ҳимоя қилиш учун мудофаа чораларини фаол қўллаб-қувватлаймиз», дейилади хабарда.
Оқ уй вакили Исроилга қарши ҳужум Эрон учун «жиддий оқибатларга» олиб келишини таъкидлади.
Исроил армияси матбуот котиби Даниэл Ҳагари, ўз навбатида, Қўшма Штатлар Эроннинг эҳтимолий ракета ҳужуми ҳақида Қуддусга маълумот етказганини тасдиқлади. Ҳагари сўзларига кўра, Исроил ҳозир таҳдидни кўрмаяпти, бироқ ҳужум содир бўлса, уни қайтаришга тайёр.
Эрон бир неча кун аввал Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) генерал-майори Аббос Нилфорушан ўлдирилишига жавоб қайтаришга ваъда берган эди. У «Ҳизбуллоҳ» етакчиси Ҳасан Насруллоҳ билан бирга Исроилнинг Байрутга берган зарбасида ҳалок бўлган.
Апрел ойида Эрон тарихда биринчи марта Исроил ҳудудига тўғридан-тўғри ҳужум қилди - бир неча юзлаб дрон ва ракеталар учирилди, уларнинг деярли барчаси уриб туширилди. Ҳужум Эроннинг Дамашқдаги дипломатик миссиясига берилган зарбага жавоб бўлиб, оқибатда ИИҚК бир неча юқори мартабали офицери ўлдирилганди.
Мавзуга оид
22:34 / 12.06.2026
Тулси Габбард АҚШ биолабораториялари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди
20:26 / 12.06.2026
Трампнинг шов-шувли смартфони Хитой телефонининг тўлиқ нусхаси бўлиб чиқди
20:03 / 12.06.2026
Эрон АҚШ билан келишув доирасида тикланиш учун 300 миллиард доллар талаб қилди
18:05 / 12.06.2026