Жамият | 14:52 / 07.04.2020
9887
1 дақиқада ўқилади

Махсус комиссиянинг коронавирус ҳақидаги ҳужжатлари очиқ бўлишига ҳожат йўқ - Отабеков

Давлат бош санитария испектори Нурмат Отабеков коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси қабул қилаётган қарор ҳужжатлари нега омма учун эълон қилинмаётгани тўғрисидаги саволга жавоб қайтарди.

«Коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ бўлган, бутун аҳоли билиши керак бўлган маълумотлар тегишли вазирлик ва идоралар орқали уларга етказилади.

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорлари билан боғлиқ янгилик ва ўзгаришларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиология назорати инспекцияси, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сайтларида кузатиб боришингиз мумкин. Аҳоли билиши керак бўлган маълумотларнинг барчаси шу ерда узатилади.

Аҳоли комиссия қабул қилган қарорларнинг ўзини кўришига ҳожат йўқ. Чунки мутахассис бўлмаган одам ҳужжатни бошқача талқин қилиши мумкин», дея Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид