Иқтисодиёт | 17:32 / 08.04.2020
21648
1 дақиқада ўқилади

Биржада доллар курси 9700 сўмдан ошди

Республика валюта биржасидаги 8 апрель кунги савдоларда 1 АҚШ доллари 38 сўмга қимматлашиб, 9701 сўмга етди.

Фото: Егор Алеев/ТАСС

Чоршанба куни 1 евро қиймати 88 сўмга ошиб, 10554 сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, биржада доллар курси 2 апрель куни 9600 сўмдан ошганди.

Айни пайтда Ўзбекистон банкларида харид курси 9680-9720 сўм оралиқда (банкоматларда 9400-9700). Аксарият банкларда 1 доллар 9750 сўмдан сотилмоқда, бу – бир ҳафта аввалгидан 100 сўмга қиммат.

Марказий банк 7 апрелдан долларнинг расмий курсини 9590,10 сўм этиб белгилаган.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид