Ўзбекистон | 12:20 / 08.04.2020
25381
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 60 мингдан ортиқ киши коронавирусга тест топширган

Ўзбекистонда шу вақтгача жами 61 666 киши коронавирусга тест топширган.

Фото: Reuters

7 апрель куни соат 23:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда жами 61 666 киши коронавирусга тест топширган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков брифингда маълум қилди.

Маълум қилинишича, 7 апрель кунининг ўзида мамлакат бўйлаб 5800та лаборатория таҳлили ўтказилган. Лаборатория таҳлиллар барча ҳудудларда амалга оширилмоқда.

Бундан аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирусга текшириш учун мўлжалланган тест захираси 200 минг донадан зиёдроқни ташкил этиши маълум қилинганди. Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ахборотига кўра, апрель ойи якунига қадар маҳаллий шароитда 50 минг дона тест ишлаб чиқарилиши мўлжалланган.

  • 6 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 88 695 киши карантин шароитида сақланаётгани хабар қилинганди, улардан 67 мингдан ортиғи уй шароитида карантин кузатувида, 21 мингдан ортиқ киши мамлакатнинг турли нуқталаридаги махсус тайёрланган тиббиёт муассасаларида стационар шароитда бўлиб турибди.

Мавзуга оид