Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда карантин вақтида корхоналар ишлашига рухсат берилди
Губернаторлар вазиятдан келиб чиқиб қайси корхоналар ишлаши мумкинлиги борасида ўзлари қарор чиқаради.
Карантин чоралари апрель охиригача узайтирилганидан сўнг федерал марказ регионал ҳукуматларга корхоналарни карантиндан озод қилишни ўзлари белгилаш ҳуқуқини берди.
«Газета» нашрининг ёзишича, натижада бутун Россия бўйича иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги корхоналар ишлашни бошлайди.
Ярославль области губернатори Дмитрий Миронов кемасозлик, кимё ва нефтни қайта ишлаш соҳасидаги маҳаллий корхоналар карантиндан чиқарилишини маълум қилди.
Ушбу ҳафтадан «АвтоВАЗ», УАЗ, Владивостокдаги Mazda йиғув корхонаси, «КамАЗ», «ГАЗ гуруҳлари» заводлари иш бошлади. Санкт-Петербург, Мордовия, Удмуртия, Чувашия, Подмосковье, Оренбург, Рязань, Тамбов, Белгород, Самара, Саратов ва Липецк областларидаги автодилерлар сервис хизмати кўрсатишга рухсат олди.
Москва областида оммавий инфекция тарқалиш хавфини туғдирмайдиган барча корхоналарга ишлашга рухсат берилди. Фақат парклар, тунги клублар, ҳаммомлар, гўзаллик салонлари кабилар карантинда қолади.
Ставрополда қурилиш фирмалари, архитектура-лойиҳалаш ташкилотлари, адвокатуралар, нотариал палата, уяли алоқа салонлари, телекоммуникация ва почта алоқаси компаниялари ишлашига рухсат этилди.
Хабаровск губернатори Сергей Фургалнинг сўзларига кўра, ўлкада яқин вақт ичида аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ташкилотлари фаолият кўрсатишни бошлаши мумкин.
Тюменда тизим администраторлари, бухгалтерлар ва юк транспортларига техник хизмат кўрсатиш станциялари ишчиларига ишлашга рухсат берилди.
Губернаторлар вазиятдан келиб чиқиб қайси корхоналар ишлаши мумкинлиги борасида ўзлари қарор чиқаради.
Мавзуга оид
09:35
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
16:23 / 11.06.2026
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026