Ёмғирдан кейин Самарқанддаги уйларни сув босди
Бир неча кун кетма-кет ёғган ёмғир Самарқанддаги кўчалар сув босишига олиб келди. Ёмғир оқибатида келиб чиққан тошқин одамларнинг уйига ҳам зарар етказди.
Таҳририятга Самарқанд шаҳридаги «Истиқбол» маҳалласи фуқаролари мурожаат қилишди. Улар уйларини сув босгани, маҳаллий ҳокимиятдан ёрдам кутаётганларини айтишди. Сув одамлар уйининг ичигача кириб борган.
Бу маҳалла пастликда жойлашгани учун ёмғир ёққанда сув босиши одатий ҳолга айланган. Маҳалланинг ижтимоий муаммолари ҳақида 2019 йил 29 ноябрь куни Kun.uz`да «Истиқболи кўринмаётган истиқболликлар» сарлавҳали мақола эълон қилинганди. Унда ёмғир вақти бу маҳаллани сув босиши ҳақида ҳам сўз боради.
2012 йилда ҳам худди шу каби сув босган вақтда одамларни кўчириш масаласи кўтарилган ва кадастр ходимлари уйларни ўлчаб чиқиб, улар бузилиши ва ўрнига уй берилиши мумкинлиги айтилган. Аммо мутасаддилар кейинчалик жим бўлиб кетишган.
Уйининг ичигача сув босган одамлар карантин вақтида каерга боришини билмаяпти. Улар маҳаллий ҳокимият ёрдам беришидан умидвор.
Маҳалланинг ижтимоий муаммолари ҳақида олдинги чиқишимиз ҳокимият томонидан жавобсиз қолдирилганди. Бу гал эса аҳвол жиддий. Шундоқ ҳам қийин паллада бу қўшимча муаммо... Хуллас, «Истиқбол»ликларга ёрдам зарур.
Ўткир Жалолхонов
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024