107 ёшли аёл коронавирусдан даволанган энг кекса инсон мақомини олди
Нидерландиялик 107 ёшли Корнелия Рас коронавирусга чалинди ва муваффақиятли даволанди.

Фото: Nieuw Rijsenburgh
17 мартда Гуре-Оверфлакке оролида яшовчи Корнелия Рас ўзининг 107-туғилган кунини нишонлаган. Эртасига эса унинг соғлиги ёмонлашади ва тана ҳарорати 38 даражага кўтарилади. Тез орада у яшовчи қариялар уйидаги бошқаларда ҳам тана ҳарорати кўтарила бошлайди. Текширувлар натижасида кампиршо билан билан бирга умумий ҳисобда 40 кишида коронавирус аниқланади.
Корнелия Рас бу касалликка чалинганини хотиржам қабул қилади ва 2 ҳафта даволанишдан сўнг, 6 апрель куни бутунлай соғайиб кетади. Бошқаларда эса касаллик анча оғир ўтади ва 12 киши вафот этади.
Энди Рас хоним ЖССТ маълумотларига кўра коронавирусга чалиниб омон қолганлар ичида энг кекса киши бўлиши мумкин.
18 мартда Эроннинг Семнон шаҳрида 103 ёшли аёл коронавирусга чалингани ва бир ҳафта даволанишдан кейин тузалиб кетгани хабар қилинганди.
Статистик маълумотларга кўра 80 ёшдан ошиб коронавирусга чалинганлар орасида ўлим кўрсаткичи 21,9 фоизни ташкил қилади.
Мавзуга оид

23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда

13:47 / 03.07.2021
Бухоро вилояти ҳокими коронавирусга чалинди

23:49 / 02.07.2021
ЖССТ Евро-2020 сабабли Европада коронавируснинг янги тўлқини юз бериши муқаррарлигини айтди

18:24 / 02.07.2021