13:36 / 10.04.2020
48443

Олимлар янги вируслар пайдо бўлиши сабабларини аниқлашди

Олимлар янги вирусли касалликлар пайдо бўлишини ёввойи табиатнинг инсоният томонидан йўқ қилиниши билан боғлашди.

Фото: Shutterstock

Бу ҳақда Royal Society Publishing нашридаги тадқиқотда айтилган.

Мақолада айтилишича, вируслар биринчи навбатда ҳайвонларга ҳужум қилади, бироқ улар кўпинча мутация қилиб, инсон организмида яшашга мослаша олади.
 
Олимларнинг аниқлашича, янги хавфли вирусларнинг пайдо бўлиши ов қилиш, жонзотлар яшаш муҳитининг деградацияси (завол топиши) ва урбанлаштириш сабабли ҳайвонларнинг мажбурий кўчиши оқибатида юз берар экан. 
 
Олимлар эпидемия кўпинча сут эмизувчилар орқали тарқалишини аниқлашган. Хусусан, уй чорваси ёввойи табиат вакилларига қараганда одам билан 8 марта кўпроқ вирус бўлишади. Олимлар ҳайвонлардан одамларга ўтувчи инфекцияларнинг анъанавий ташувчилари кўршапалаклар, кемирувчилар ва маймунсимонлар ҳам бўлишини айтишган. 
 
Урбанлаштириш ва инсон фаолияти сайёрамизда жонзотлар турларининг камайишига олиб келган бўлса-да, баъзи турлар жуда кўпайиб кетган. Жумладан, инсон фаолиятига яхши мослаша олган кўршапалаклар бунга мисол бўла олади.

“Биз ёввойи жонзотлар билан биргаликда хавфсиз яшаш йўлларини топишимиз керак, чунки улардан зарарланиш хавфи мавжуд”, деб айтган Калифорния университети ходими, эпидемиолог Кристина Жонсон.
 
Март ойида америкалик олимлар панголинлар коронавируснинг кўршапалаклардан одамларга ўтишида оралиқ жонзотлар бўлганини маълум қилишган. Мутахассислар касал панголинлар ўпкаларида топилган вируслар геномларини ўрганишдан кейин шундай хулосага келишган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top