Жаҳон | 21:33 / 12.04.2020
8479
1 дақиқада ўқилади

Трамп Нью-Йорк штати касалхоналарида беморлар сони камайганини маълум қилди

Сўнгги маълумотларга кўра, Нью-Йорк штатида коронавирусга чалинганлар сони 180 мингдан ортиқ бўлиб, 9 мингга яқин киши вафот этган.

Коронавирус эпидемияси билан боғлиқ оғир вазият юзага келган Нью-Йорк штатидаги касалхоналарда беморлар сони камаймоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.

"Касалхоналарда бўш койкалар борган сари кўпаяётганлиги яхши белги ҳисобланади. Биз Нью-Йоркдаги касалхоналарга Comfort сузувчи ҳоспитали ва Javits марказидан 418 нафар шифокор, ҳамшира ва респиратор терапевтларини юбордик. Бизда керагидан ортиқ койкалар мавжуд. Яхши!" – деб ёзди Трамп Twitter аккаунтида.

Сўнгги маълумотларга кўра, Нью-Йорк штатида коронавирусга чалинганлар сони 180 мингдан ортиқ бўлиб, 9 мингга яқин киши вафот этган.

Бутун АҚШ бўйича эса беморлар сони 527 мингдан ошиб кетган, 20,6 мингдан ортиқ ўлим қайд этилган. Мамлакат ушбу кўрсаткичлар билан дунёда етакчи бўлиб турибди.

Мавзуга оид