Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд давлат тиббиёт университети ташкил этилади
Самарқанд давлат тиббиёт институтида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш режалаштирилмоқда
Президентнинг “Самарқанд давлат тиббиёт институтида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:
Самарқанд давлат тиббиёт институти негизида Самарқанд давлат тиббиёт университетини ташкил этиш;
Самарқанд давлат тиббиёт институти биринчи ва иккинчи клиникалари негизида Университет клиникасини ташкил этиш;
Самарқанд вилояти саломатликни тиклаш шифохонаси негизида Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.
Университет Самарқанд давлат тиббиёт институтининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Қуйидагилар Университет фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланади:
узлуксиз тиббий – касбий таълим тизимида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
ўқув жараёнини амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш, халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва инновацион ўқув – услубий материалларни кенг жорий этиш, клиника ва ўқув базаси фаолиятида назарий билим ҳамда амалиётнинг уйғунлигини таъминлаш учун зарур шароитлар яратиш;
хорижий тиббиёт олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик доирасида талабалар, профессор – ўқитувчилар ва илмий изланувчилар академик мобиллиги дастурлари ҳамда қўшма таълим дастурларини ривожлантириш;
фундаментал, амалий ва инновацион илмий – тадқиқот ишларини тиббиёт амалиётидаги мавжуд муаммоларнинг ечимига қаратиш, тиббий таълим, фан, инновация ва илмий тадқиқотлар натижаларининг узвий боғлиқлигини назарда тутувчи “Университет 3.0” концепциясини босқичма – босқич жорий этиш;
таълим муассасаси ва Университет клиникалари илмий салоҳиятини мунтазам равишда ошириб бориш, профессор – ўқитувчилар ва илмий изланувчиларнинг нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этишларини таъминлаш;
республика тиббиёт тизими муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида мунтазам равишда илмий тадқиқотлар олиб бориш, тизимни ривожлантириш юзасидан лойиҳа ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда тегишли вазирликларга таклиф сифатида киритиб бориш;
республика ва хорижий олий таълим ҳамда илмий – тадқиқот муассасалари, қадрлар буюртмачилари ва ҳомий ташкилотлари билан ҳамкорликда тиббиёт соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш бўйича халқаро илмий – амалий конференциялар, семинарлар ва симпозиумлар ташкил этиш;
талабаларда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш учун шарт – шароитлар яратиш, ёшларни инсонпарварлик ва юксак маънавий ғоялар асосида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ёт ғоя ва мафкураларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш;
моддий – техник базани модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш, симуляцион марказ, ўқув ва илмий – тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш ва замонавий асбоб – ускуналар билан жиҳозлаш.
Белгиланишича:
Университет клиникаси, Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий тадқиқот институти муассиси Университет ҳисобланади ва уларнинг фаолияти Университет томонидан мувофиқлаштирилади;
Университет ва унинг таркибий тузилмаларига киритилган таълим ва илмий тадқиқот муассасалари юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасалари ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилик бўлинмасида шахсий ғазна ҳисобварағига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисоб варақларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампга ва бланкаларга эга бўлади;
Университет клиникаси бош шифокори, Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий тадқиқот институти директори Университет илмий кенгашининг тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ Университет ректори Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қуйидагиларни амалга ошириш ҳуқуқига эга:
таълим жараёнини самарали ташкил этиш, даволаш ишларига замонавий инновацион усулларни татбиқ этиш, илм-фан ривожи учун хизмат қилаётган профессор-ўқитувчиларни рағбатлантириш ҳамда талабалар ва профессор – ўқитувчиларга қўшимча шароитлар яратиш мақсадида Университет клиникаси ва ўқув базаларидаги ўқув хоналарини таъмирлаш, жиҳозлаш ва моддий – техник базасини мустаҳкамлаш;
Университет клиникасида юқори технологияли ташхис қўйиш ва даволаш усулларини жорий этиш ҳамда Университетга қўшимча маблағлар тушириш мақсадида Университет клиникаси билан ўзаро шартномалар асосида ҳамкорликда пуллик асосда тиббий хизматлар кўрсатиш бўлинмаларини ташкил этиш.
Қуйидагилар:
а) Университет фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
талабаларнинг тўлов – контракт асосида таълим олишидан, шартномалар асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
б) Университет клиникаси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;
амалга оширилган ва кўрсатилган тиббий хизматлардан тушадиган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари Институт клиникасига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳақиқатда имтиёзли даволанган беморлар бўйича Институт клиникаси тақдим этган чораклик ҳисоботлардан келиб чиққан ҳолда ажратилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ташхис қўйиш (диагностика) ва даволаш стандартларига риоя қилган ҳолда имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш, шунингдек, аҳолига пуллик асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни шифохонага жойлаштириш;
республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш бўйича норматив – ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидалар асосида ташкил этилади.
Белгилаб қўйилишича, Университет клиникалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўзига бириктирилган давлат мулкидан самарали фойдаланиш ва уни бошқариш бўйича ишларни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш;
Университет билан келишилган ҳолда лавозимлар рўйхати ва сонини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларини бажариладиган ишларнинг мураккаблик даражаси, сифати ва ҳажмига нисбатан табақалаштирилган тарзда белгилаш.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026