Жаҳон | 19:50 / 14.04.2020
5363
2 дақиқада ўқилади

Италияда айрим савдо муассасалари фаолияти тикланди

Қайтадан иш бошлаган корхоналар карантин чораларига қатъий риоя қилиши, жумладан, камида бир метрлик ижтимоий масофа сақланишини, бинолар ичини шамоллатиши, ишчиларни дезинфекция воситалари билан таъминлаши лозим.

Италия бош вазири имзолаган декретга мувофиқ, мамлакатда китоб ва канцелярия дўконлари, болалар кийим-кечаклари сотиладиган дўконлар яна ўз фаолиятини бошлади.  

Италияда шунингдек, биринчи зарурат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда транспорт ташкилотлари ишлашда давом этмоқда. Сешанбадан бошлаб, улар қаторига ўрмончилик, компьютерлар ишлаб чиқариш, гидравлика ишлари, улгуржи қоғоз савдоси билан шуғулланувчи корхоналар  ҳам қўшилди. Барча тадбиркорларга омборларда сақланиб турган юкларини жўнатишга рухсат берилди.

Қайтадан иш бошлаган корхоналар карантин чораларига қатъий риоя қилиши, жумладан, камида бир метрлик ижтимоий масофа сақланишини, бинолар ичини шамоллатиши, ишчиларни дезинфекция воситалари билан таъминлаши лозим.

Коронавирус ўчоғи бўлган Ломбардия ва Пьемонт областларида эса озиқ-овқат дўконларидан бошқа дўконлар очилишига рухсат берилмайди. Сардинияда юқорида санаб ўтилган дўконларнинг айримлари 26 апрелгача очилмайди.

Сешанба куни юмшатилган чоралар оралиқ характерга эга бўлиб, Италияда коронавирус тарқалишига қарши умумий чоралар 3 майгача узайтирилган. Агарда касалликка чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар камайиши сақланиб қолса, 4 майдан иккинчи босқич бошланиши кутилмоқда. Бу борадаги қарор эпидемиолог ва вирусологларнинг тавсиялари инобатга олинган ҳолда қабул қилинади.

Расмий маълумотларга кўра, Италияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 160 мингга яқин ҳолат қайд этилган, 20 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид