12:23 / 15.04.2020
29437

ДХХ уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди

Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан бўлган фуқаролардан иборат гуруҳ аъзолари ўзлари билан газли ва пневматик тўппончалар, пичоқлар, кастетлар, бейсбол ва телескоп таёқчалари олиб юришган

ДХХ ходимларининг Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлари натижасида пойтахтда дорихоналар фаолиятини йўлга қўйиб, «Регапен», «Тропикамид», «Анданте», «Селофен» каби кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида гуруҳ аъзоларидан 140 млн. сўмлик 4211 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва тахминий баҳоси қарийб 1 млрд. сўм бўлган 17 номдаги 50 мингдан ортиқ сифатсиз дори препаратлари мусодара қилинди.

Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан бўлган фуқаролардан иборат гуруҳ аъзолари ўзлари билан газли ва пневматик тўппончалар, пичоқлар, кастетлар, бейсбол ва телескоп таёқчалари олиб юришган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Top