Ўзбекистон | 13:11 / 16.04.2020
29901
1 дақиқада ўқилади

Қон зардоби орқали даволаш усулидан ҳали фойдаланилгани йўқ - ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов коронавирусга чалинганларни қон зардоби билан даволаш усулидан Ўзбекистонда фойдаланиш бўйича вазиятга аниқлик киритди.

«Биз хитойлик ҳамкасбларимиз тажрибасини ўргандик ва ҳозир Ўзбекистон  коронавирусга чалинганларни қон зардоби орқали даволаш усулидан фойдаланишга тайёр. Лекин бу усулдан фойдаланишга ҳали эҳтиёж бўлгани йўқ», деди Ҳабибулло Оқилов АОКАда ўтказилган брифингда.

Унинг қайд этишича, касалланганларни даволашда эришилаётган самара асосан, карантин чораларининг тўғри ташкил қилинаётгани билан боғлиқ.

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат 15 март куни аниқланганди. 16 апрель ҳолатига кўра, касалланиш ҳолатлари сони 1349тага етди. Беморларнинг 4 нафари вафот этган, 107 нафари тузалган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда  коронавирус беморларини даволаш учун соғайиб кетганларнинг қон зардобидан антитела мақсадида фойдаланилиши йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эди.

Мавзуга оид