Жаҳон | 20:15 / 16.04.2020
25711
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда МиГ-31 самолёти ҳалокатга учради

Ҳалокат Қарағанда шаҳри яқинида жанговар навбатчиликка тайёргарлик бўйича режали парвозни амалга ошириш вақтида содир бўлган.

Фото: РИА Новости

Қарағанда аэропорти яқинида Қозоғистон ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли МиГ-31 самолёти қулаб тушди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги хабар берди.

Хабар қилинишича, экипаж катапульта ёрдамида самолётни тарк этган, учувчилар тирик қолган.

Ҳалокат Қарағанда шаҳри яқинида жанговар навбатчиликка тайёргарлик бўйича режали парвозни амалга ошириш вақтида содир бўлган.

"Парвоздан сўнг двигателларнинг бирида ёнғин юз берган. Самолётни тарк этиш тўғрисидаги буйруқдан сўнг учувчилар уни аҳоли пунктидан узоққа, дала томон йўналтирган", - дейилади мудофаа вазирлиги хабарида.

Ҳодиса сабабларини ўрганиш учун махсус комиссия тайинланган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид