10:50 / 17.04.2020
3865

Йилнинг дастлабки уч ойида бензин ишлаб чиқариш кўпайган - Статқўм

2019 йилнинг шу даврида 244,8 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 282,7 минг тонна 

Фото: Getty Images

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2020 йилнинг январь-март ойларида республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кўпайди.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг шу даврида 244,8 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 282,7 минг тонна.

Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида пасайиш кузатилди. 2019 йилда 267,4 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 254,5 минг тонна.

Шу билан бирга, Ўзбекистон 2020 йил январь-март ойларида нефть қазиб олишни 2019 йилнинг шу даврига нисбатан (174,7 минг тонна) қисқартирди - 172,0 минг тоннагача.

2020 йил январь-март ойларида табиий газ қазиб олиш 13,07 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кам (14,1 миллиард куб метр).

2020 йил январь-март ойларида Ўзбекистон 383,6 минг тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2019 йилнинг шу даврига кам (404,2 минг тонна).

Top