Андижонда маст ҳолда ҳуқуқбузарлик содир этган фуқаролар 15 суткага қамалди
Карантин пайтида жамоат тартибини бузиб, ҳуқуқбузарлик содир этган фуқаролар иши 16 апрель куни туман маъмурий суди томонидан кўриб чиқилди
2020 йил 14 апрель куни соат 15:00 ларда Андижон вилояти Хўжаобод тумани Мустақилликнинг 27 йиллиги маҳалласида яшовчи фуқаролар Д.Р. ҳамда У.О. карантин қоидаларини бузган.
Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, улар жамоат жойида спиртли ичимлик ичишиб, маст ҳолда турли ҳақоратли сўзлар билан шовқин кўтаришган. Бу салбий хатти-ҳаракатлари билан оила аъзолари ва шу жойда яшовчи фуқароларнинг тинчлигини бузганлар.
Ушбу ҳолатдан хабар топган шу ҳудудга хизмат кўрсатувчи профилактика инспектори воқеа жойига етиб келиб, уларни тинчлантирмоқчи бўлади. Аммо улар ходимнинг қонуний талабига бўйсунмай фаол қаршилик кўрсатишган.
Карантин пайтида жамоат тартибини бузиб, ҳуқуқбузарлик содир этган фуқаролар иши 16 апрель куни Жалақудуқ туман маъмурий суди томонидан кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг бир қатор моддаларига асосан ҳуқуқбузарлар Д.Р. ҳамда У.О.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024
Андижондаги хонадонлардан бирида 4 киши газдан заҳарланиб вафот этди — манба
13:57 / 29.10.2024
Скутер ва самокатдаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
11:38 / 25.10.2024